Live
6
Ўзбек

Луис Энрике «ПСЖ»да доимий ротацияни жорий қилди

Футбол
20 сентябр, 05:28
Парижликлар бош мураббийи асосий таркибдаги футболчилар учун кафолатланган жойлар бўлмаслигини маълум қилди.
Луис Энрике «ПСЖ»да доимий ротацияни жорий қилди
Foto: Getty Images

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике жамоада асосий таркибдаги доимий ротация тизимини жорий қилди. Эндиликда ҳеч бир футболчига асосий таркибдан жой кафолатланмайди. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Усмон Дембеле ва Хвича Кварацхелия каби етакчи футболчилар ҳам баҳс давомида яхши ўйин кўрсатмаса, танаффусдаёқ алмаштирилиши мумкин. Шунингдек, мураббий айрим футболчиларни захирада қолдириши ёки уларга дам бериши мумкин.

Ушбу сиёсатдан фақат яримҳимоячи Витиня мустасно бўлади. Португалиялик футболчи Луис Энрике жамоасида ўйин услубини белгилаб берувчи асосий футболчилардан бири сифатида кўрилмоқда.

L’Équipe ёзишича, бундай ёндашувдан мақсад жамоанинг юлдуз футболчиларини қулайлик зонасидан чиқариш ва рақиблар учун кутилмаганлик омилини сақлаб қолишдан иборат.

Шу билан бирга, клубда қатъий ротация айрим хавфларни келтириб чиқариши мумкинлигини ҳам тушунишмоқда. Жумладан, етакчи футболчиларнинг норозилиги ёки руҳий чарчоққа дуч келиши эҳтимоли мавжуд. Шунга қарамай, манба маълумотига кўра, жамоа футболчилари Луис Энрикенинг ушбу ёндашувини умуман қабул қилмоқда.

Маълумот учун, Луис Энрике «ПСЖ» бош мураббийи сифатида жамоада юқори интенсивлик ва рақобатга асосланган ўйин тизимини шакллантиришга эътибор қаратмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар