Live
6
Ўзбек

«Брайтон» «Арсенал»нинг АПЛдаги 9 ўйинлик ғалабали сериясига барҳам берди

Футбол
20 сентябр, 05:11
Артета шогирдлари кутилмаганда сафарда йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.
«Брайтон» «Арсенал»нинг АПЛдаги 9 ўйинлик ғалабали сериясига барҳам берди
Фото: Gettyimages
19.09.2026 FT Англия Премер-лигаси Брайтон Брайтон 3 : 0 Арсенал Арсенал

«Брайтон» 5-турда «тўпчилар»ни мағлуб этиб (3:0), Англия Премер-лигасида Лондон «Арсенал»ининг тўққиз ўйиндан иборат ғалабалар сериясини тўхтатди. Жамоалар «American Express» стадионида баҳс олиб боришди. Ўйинни Даррен Ингланд бош ҳакам сифатида бошқарди.

2026/2027-йилги АПЛнинг тўртта бошланғич турида «Арсенал» тўртта ғалабага эришди. Сўнгги марта «тўпчилар» Англия чемпионатида 2026 йилнинг 19 апрелида, ўтган мавсумнинг 33-турида «Манчестер Сити»га қарши ўйинда (1:2) очко йўқотган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ушбу мағлубиятдан кейин мусобақа жадвалида иккинчи ўринга тушиб кетди. «Тўпотарлар» ва «Манчестер Сити» 12 очкодан жамғарган. «Брайтон» мавсумда тўплаган очколари сонини 10 тага етказиб олди ва учинчи ўринга кўтарилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Брайтон Брайтон
  • Арсенал Арсенал
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар