24 ёшли футболчи ушбу мавсумда доимий ўйин амалиётига эга бўлмаяпти: у август ойининг ўрталаридан буён, «тўпчилар» Англия Суперкубогида «Манчестер Сити»ни мағлуб этганидан бери асосий таркибда майдонга тушмаган. Премер-лигада эса майдонда жами 30 дақиқадан кам вақт ўтказган.
Football Insider хабарига кўра, вазиятни қишки трансфер ойнасида футболчини ўз сафига қўшиб олишни ўйлаётган бошқа инглиз клублари ҳам синчковлик билан кузатиб бормоқда. Агар англиялик футболчининг Микел Артета жамоасидаги роли ўзгармаса, у январ ойида қўйиб юборилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Transfermarkt портали Нони Мадуэкенинг актуал трансфер нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча лондонликлар кутилмаганда АПЛ 5-тури доирасида сафарда «Брайтон»га имкониятни йирик ҳисобда бой берди.