Live
2
Ўзбек

«Реал»нинг Мадрид дербиси учун қайдномаси эълон қилинди

Футбол
20 сентябр, 02:17
Баҳс Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади.
«Реал»нинг Мадрид дербиси учун қайдномаси эълон қилинди
Фото: Getty Images
20.09.2026, 10:15 Испания Ла Лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» Испания Ла Лигасининг 7-туридан ўрин олган «Атлетико»га қарши Мадрид дербиси учун қайдномасини эълон қилди.

Жозе Моуринио мураббийлигидаги жамоа сафига Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор, Жуд Беллингҳэм, Федерико Валверде, Эдуарду Камавинга каби етакчи футболчилар киритилди.

Жароҳат сабаб Родриго, Эдер Милитао ва Ферлан Менди қайдномадан жой олмади.

«Реал» қайдномаси:

Дарвозабонлар: Куртуа, Лунин, Серхио Местре.

Ҳимоячилар: Асенсио, Ҳёйсен, Трент, Конате, Кукуреля, Алваро Каррерас, Рюдигер, Думфрис.

Яримҳимоячилар: Беллингҳэм, Камавинга, Валверде, Чуамени, Арда Гулер, Бернарду Силва, Тиаго.

Ҳужумчилар: Винисиус Жуниор, Эндрик, Мбаппе, Карлос Эспи, Браҳим Диас, Ян Диоманде.

Маълумот учун, «Атлетико» — «Реал» учрашуви 20 сентябр куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар