Испания чемпионатида 7-тур ўйинлари давом этмоқда. «Барселона» ушбу тур доирасида меҳмонда «Севиля» билан куч синашади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.
Ушбу беллашув учун жамоаларнинг асосий таркиблари эълон қилинди. Каталонияликлар сафида Рафиня ва Ямал илк дақиқалардан бошлаб, майдонда ҳаракат қилади. Шунингдек, дарвозада Ливакович ўрин олган. Жоан Гарсия жароҳаи сабаб кейинги ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Маълумот учун, «Барселона» турнир жадвалида 18 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Андалусия клуби эса 13 очко тўплаб, 5-ўринда бормоқда.
Ла Лига. 7-тур
Севиля – Барселона
Севиля – Влаходимос, Иглесиас, Санганте, Аруна Санганте, Суасо, Агум, Фофана, Сиерра, Кочорашвили, Коррея, Робби Юр.
Барселона – Ливакович, Эрик Гарсия, Кубарси, Кристенсен, Канселу, Родри, Фермин Лопес, Педри, Гордон, Рафиня, Ямал.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади