Live
11
Ўзбек

Компани Кейннинг «Бавария»даги келажаги ҳақида: «Асосийси Ҳарри ўзини яхши ҳис қилиши»

Футбол
19 сентябр, 14:06
Немис грандининг бош мураббийи 33 ёшли ҳужумчининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Компани Кейннинг «Бавария»даги келажаги ҳақида: «Асосийси Ҳарри ўзини яхши ҳис қилиши»
Фото: Gettyimages

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани 33 ёшли ҳужумчи Ҳарри Кейннинг клубдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди. Инглиз ҳужумчисининг шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

«Клуб музокаралар олиб бормоқда. Бизда ажойиб раҳбарият бор: Макс Эберл, Кристоф Фройнд ва Ян Дризен — улар бу борада ишламоқдалар. Бунинг учун вақт кераклигини тушунаман, ҳурмат қиламан. Мен учун энг муҳими, Ҳарри ўзини яхши ҳис қилиши ва энг яхши тарзда ўйнаши зарур», - дея Компанининг сўзларидан иқтибос келтиради «Bayern & Germany» Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Кейн 2025/2026-йилги мавсум якунларига кўра, «Олтин бутса»ни қўлга киритди. Англиялик футболчи Бундеслиганинг 31 ўйинида 36 та гол урган. Ушбу мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 7 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар