Live
9
Ўзбек

Вирц: «Мен ўйинлар тақдирини ҳал қилмоқчиман»

Футбол
19 сентябр, 12:25
Германиялик ҳужумкор яримҳимоячи жамоага янада кўпроқ ёрдам беришни исташини яшириб ўтирмаяпти.
Вирц: «Мен ўйинлар тақдирини ҳал қилмоқчиман»
Фото: Gettyimages

«Ливерпул»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Флориан Вирц жамоага кўпроқ ёрдам бермоқчи эканлигини тан олди.

«Ўйлайманки, бир нечта ўйинда кўпроқ гол уришимиз ва кўпроқ очко тўплашимиз мумкин эди. Ўйинлар натижасини ҳал қилишни ҳам ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим. Мен ва ҳужумнинг бошқа вакиллари бундай ўйинларни ғалабагача олиб боришимиз зарур. Биз бунинг устида ишлаяпмиз», - дея Вирцнинг сўзларидан иқтибос келтиради «қизиллар» матбуот хизмати.

Ушбу мавсумда 23 ёшли яримҳимоячи барча мусобақаларда 5 та ўйинда майдонга тушди, бироқ бирорта ҳам гол ура олмади. Германиялик футболчи ҳисобида фақат 1 та голли узатма бор.

Маълумот учун, 20 сентябр куни «Ливерпул» Англия чемпионати навбатдаги тури доирасида сафарда «Борнмут»га қарши майдонга тушади.

Бугунги янгиликлар