Дунёнинг 70-ракеткаси, испаниялик теннисчи Паула Бадоса «Катта дубулға» турнирларининг беш карра чемпиони, жаҳон рейтингининг собиқ биринчи рақами, россиялик собиқ теннисчи Мария Шарапова билан бирга суратга тушиб, уни кенг омма билан бўлишди.
«Баъзи одамлар сизни узоқдан илҳомлантиради, кейин эса улар билан учрашиш имкониятига эга бўласиз. Бугун худди шундай лаҳза юз берди. Шунчаки ақл бовар қилмайди. Бугун кичкина Паула ўз орзусига эришди». - деб ёзди Бадоса ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Испаниялик теннисчи аввалроқ Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида бўлиб ўтаётган WTA-250 тоифасидаги турнирнинг яримфиналига чиқди ва энди финал йўлланмаси учун аргентиналик Надия Подорошка билан ўйнайди.