Германия чемпионатининг 4-турида «Айнтрахт» ўз майдонида «Фрайбург»ни қабул қилди. «Франкфурт Арена» стадионида кечган баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.
Юнес Эбнуталиб 10-дақиқада мезбонларни олдинга олиб чиқди. 34-дақиқада Дерри Шерхант ҳисобни тенглаштирди. Орадан икки дақиқа ўтиб Жонатан Буркардт «Айнтрахт»ни яна олдинга чиқарди.
Иккинчи бўлим бошида, 48-дақиқада Юито Сузуки гол уриб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. Қолган дақиқаларда бошқа гол урилмади.
Ушбу натижадан сўнг «Фрайбург» 10 очко билан 2-ўринда, «Айнтрахт» эса 5 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Бундеслиганинг 4-турида «Боруссия» М ўз майдонида «Майнц»ни қабул қилди. Баҳс 3:4 ҳисобида якунланди.
Флориан Нойхаус 11-дақиқада мезбонларни олдинга олиб чиқди. Филипп Тиц 18-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, Шералдо Бекер эса 45-дақиқада «Майнц»ни олдинга олиб чиқди.
Исак Лидберг 59-дақиқада ҳисобни яна тенглаштирди. 78-дақиқада Эрик Мартел меҳмонларни яна олдинга олиб чиқди, 89-дақиқада Данни да Коста фарқни иккита голга етказди.
Суто Мачино 90+5-дақиқада пеналтини аниқ амалга ошириб, фарқни қисқартирди, бироқ «Боруссия» ҳисобни тенглаштира олмади.
Бундеслиганинг 4-турида «Вердер» ўз майдонида «Аугцбург»ни қабул қилди. Мезбонлар 0:2 ҳисобидан қайтиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Робин Феллхауер 18-дақиқада «Аугцбург»ни олдинга олиб чиқди. 58-дақиқада Келвин Браккелман меҳмонларнинг устунлигини оширди.
«Вердер» 66-дақиқада Марко Грюллнинг голи билан фарқни қисқартирди. 87-дақиқада Никлас Фюллкруг ҳисобни тенглаштирди.
Мезбонлар 90+3-дақиқада Митчелл-Элиа Вайзернинг голи эвазига камбекни якунлаб, уч очкони қўлга киритди.
Бундеслиганинг 4-турида «Ҳамбург» ўз майдонида «Кёлн»ни қабул қилди. Баҳс мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
44-дақиқада Николас Капалдо ҳисобни очиб, «Ҳамбург»ни танаффусга устунлик билан олиб чиқди. 50-дақиқада Юссуф Поулсен мезбонларнинг иккинчи голини урди.
«Кёлн» 90-дақиқада Рагнар Ахенинг голи эвазига фарқни қисқартирди. Бироқ қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Бундеслига. 4-тур
Боруссия М — Майнц 3:4
Голлар: Нойхаус 11, Лидберг 59, Мачино 90+5 — Тиц 18, Бекер 45, Мартел 78, Да Коста 89.
Айнтрахт — Фрайбург 2:2
Голлар: Эбнуталиб 10, Буркардт 36 — Шерхант 34, Сузуки 48.
Вердер — Аугцбург 3:2
Голлар: Грюлл 66, Фюллкруг 87, Вайзер 90+3 — Феллхауер 18, Браккелман 58.
Ҳамбург — Кёлн 2:1
Голлар: Капалдо 44, Поулсен 50 — Аҳе 90.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади