Live
13
Ўзбек

«Тоттенҳэм» мухлислари де Зербини ишдан бўшатилишини истаб, оммавий равишда стадионни тарк этишди

Футбол
19 сентябр, 12:32
Лондон клуби ишқибозлари жамоа кўрсатаётган натижалардан норози.
«Тоттенҳэм» мухлислари де Зербини ишдан бўшатилишини истаб, оммавий равишда стадионни тарк этишди
Фото: Gettyimages

«Тоттенҳэм» ишқибозлари жамоа кўрсатаётган натижалардан норози. Шанба, 19 сентябр куни лондонликлар ўз уйида «Астон Вилла»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, ўз мухлисларини яна ранжитди. Лондонликлар аввалига 3 та тўп ўтказиб юбориб, кейин ўйиннинг сўнгги дақиқаларида 2 та жавоб тўпи киритишга муваффақ бўлишди.

Ҳисоби 0:3 бўлганида, мухлислар оммавий равишда стадионни тарк этишни бошлашди. 84-дақиқада стадион атрофида муддатидан аввалроқ ўз уйиларига йўл отланган бир қанча томошабинларни кўриш мумкин эди.

Стадион ичида қолганлар ҳам Роберто де Зербига қарши ҳайқириқлар гувоҳи бўлишди, баъзилар жараёнда иштирок этди. Трибуналардан италиялик мураббийни истеъфога чиқариш борасида гап-сўзлар янграгани ҳам эшитилди.

Эслатиб ўтамиз, «Тоттенҳэм» 2 очко билан Премер-лига мусобақа жадвалида 18-ўринни банд этиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар