Live
13
Ўзбек

Моуринио: «Мендан Куртуа ва Облакни таққослашни сўраманг»

Футбол
19 сентябр, 12:52
«Қаймоқранглилар» бош мураббийи Мадрид дербиси олдидан рақиб жамоа борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Моуринио: «Мендан Куртуа ва Облакни таққослашни сўраманг»
Фото: Gettyimages
20.09.2026, 10:15 Испания Ла Лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» бош мураббийи Жозе Моурино дерби олдидан «Атлетико» таркиби даражаси ҳақидаги саволга жавоб берди.

- «Атлетико» таркибининг даражасига қандай баҳо берасиз?
- Мен таркибларни таққослашни истамайман. Мендан Куртуа ва Облакни таққослашни сўраманг. Рақиб ҳақида қуйидагиларни айтаман: кучли таркиб, кўплаб вариантлар, ажойиб мураббий ва ўзига ёқадиган ва ўз ДНКсига мос келадиган ўйинчиларни танлайдиган инсон. Кўп йиллик меҳнат. Мен бу жамоага қараб туриб, ўйлайманки, мавсум охирида у чемпионлик унвони учун курашадиганлар қаторида бўлади», - деди Моуринио матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати 7-тури доирасида «Атлетико» ўз майдонида «Реал»ни қабул қилади.

Маълумот учун, мазкур беллашув олдидан «Реал» 6 ўйинда 15 очко тўплаб, жадвалда иккинчи поғонани банд этган бўлса, «Атлетико» ҳисобида 13 очко мавжуд ва Симеоне шогирдлари 4-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар