Италия чемпионатининг 5-турида «Фиорентина» ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилди. «Артемио Франки» стадионида ўтган баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.
«Наполи» 23-дақиқада ҳисобни очди. Билли Гилмор меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 51-дақиқада «Фиорентина» ҳимоячиси Алех Хименес ҳисобни тенглаштирди.
Қолган дақиқаларда бошқа гол урилмади. Ушбу натижадан сўнг «Фиорентина» 4 очко билан 16-ўринда, «Наполи» эса 7 очко билан 9-ўринда бормоқда.
А Серия. 5-тур
Фиорентина — Наполи 1:1
Голлар: Гилмор 23 — Хименес 51.
Фиорентина: Де Хеа, Алех Хименес, Драгушин, Ранери (Понграчич, 85), Виери (Валдепенас, 46), Ндур, Фажоли, Атта (Бето Гомеш, 66), Мастантуоно, Пеллегрино (Педро Гонсальвес, 66), Нжие (Нёнто, 80).
Наполи: Милинкович-Савич, Ди Лоренсо, Рраҳмани, Рафа Марин, Оливера, Лоботка (Замбо-Ангисса, 90), Гилмор, Политано (Фавасули, 73), Де Брюйне, Ланг (Нерес, 59), Ҳойлунд (Лукка, 58).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади