Live
3
Ўзбек

Пётр Ян: «Двалишвилига қарши жангда ўзимни фаворит деб ҳисобламайман»

MMA
21 сентябр, 07:33
UFC чемпиони трилогия олдидан ўз фикрларини билдирди.
Пётр Ян: «Двалишвилига қарши жангда ўзимни фаворит деб ҳисобламайман»
Foto: Getty Images

UFC чемпиони Пётр Ян Мераб Двалишвилига қарши бўлажак жангда ўзини фаворит деб ҳисобламаслигини айтди.

«Ўзимни фаворит деб ҳисобламайман. Рақиб осон эмас. У дивизиондаги барча рақибларни мағлуб этгани бежиз эмас. Жангга жиддий тайёрланиш ва меҳнат қилиш керак, бу — мен учун жуда муҳим жанг.

Тайёргарлик режа бўйича кетяпти. Аввалги икки жангимиздан келиб чиқиб, муайян тизим шаклланган. Биз октагонда 50 дақиқани бирга ўтказдик, бир-биримиз ҳақимизда етарлича маълумотга эгамиз. Фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Мераб мағлуб бўлган тақдирда фаолиятини якунлайдими? Бу ҳақда ўйламаяпман, лекин шундай эҳтимол бор»
, — деди Ян.

Ян — Двалишвили жанги 24 октябрь куни Абу-Дабидаги UFC 333 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Бугунги янгиликлар