Live
3
Ўзбек

Симеоне: «Барса» гўёки бошқа спорт турида ўйнаётгандек. Ҳозир улар — энг яхшиси»

Футбол
21 сентябр, 08:19
    45
«Атлетико» бош мураббийи Каталония клубининг сермаҳсуллигидан ҳайратда.
Симеоне: «Барса» гўёки бошқа спорт турида ўйнаётгандек. Ҳозир улар — энг яхшиси»
Foto: Getty Images

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне «Барселона»нинг сермаҳсуллигидан ҳайратда.

Бу мавсумда каталонияликлар 8 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 36 та гол уришди.

«Гўёки «Барселона» биздан фарқли ўлароқ, бошқа бир спорт турида ўйнаётгандек. Уларда марказий ҳужумчи йўқ эди, аммо Рафиня бу позицияда ўйнай бошлади ва 12 та гол урди. Ямал эса 7 та голга эга.

Улар уйда ҳам, сафарда ҳам прессинг қилади, сизга вақт қолдирмайди ва тўп ўтказиб юборишдан қўрқмай, таваккал қилишади. Гўёки ўтказиб юборилган гол уларни янада кучлироқ қилаётгандек. Ҳозирги пайтда улар — энг яхши жамоа»,
— дея Симеоненинг сўзларини келтиради AS.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

45 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар