Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси XX ёзги Осиё ўйинларининг чоракфинал босқичига чиқди.
Котрина Кулбите бошчилигидаги жамоа гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этиб, дастлаб Филиппин ва Хитой миллий жамоаларига қарши баҳсларда дуранг қайд этди.
Бугун, 21 сентябр куни ўтказилган гуруҳ босқичининг навбатдаги учрашувида Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси Ҳонконгга қарши майдонга тушди. Унда ўзбекистонлик футболчилар рақиб устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳ босқичида учта учрашувдан 5 очко жамғарди ва гуруҳда 2-ўринни эгаллаб, мусобақанинг плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Энди Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси Осиё ўйинларининг чоракфинал босқичида иштирокини давом эттиради.
Осиё ўйинлари.
Гуруҳ босқичи, 3-тур.
Ўзбекистон — Ҳонгконг 2:1
Голлар: Диёрахон Хабибуллаева 35, Мафтуна Шойимова 90+2 (пен) — Чанг Чунг 55.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади