Live
4
Ўзбек

Португалия, Туркия ва Руминияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказадиган Ўзбекистон U-17 жамоаси қайдномаси маълум

Футбол
21 сентябр, 02:20
Сергей Чигодаев бошчилигидаги жамоа Португалияда йиғинни давом эттиради.
Португалия, Туркия ва Руминияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказадиган Ўзбекистон U-17 жамоаси қайдномаси маълум
Фото: ЎФА

Ўзбекистон U-17 жамоаси бугун, 21 сентябрдан «Миллий футбол маркази»да навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Сергей Чигодаев бошчилигидаги жамоа йиғиннинг кейинги босқичини Португалиянинг Порту шаҳрида давом эттиради. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси 29 сентябр куни Португалия, 2 октябр куни Туркия ва 5 октябрда Руминияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бош мураббий йиғин учун 22 нафар футболчини жалб қилди.

Дарвозабонлар: Олим Шамуратов («Пахтакор»), Абдулборий Зоиджонов («Локомотив»), Меҳрожбек Сирожиддинов (РФА).

Ҳимоячилар: Элсевар Олимов («Нефтчи»), Миржамол Анваров (Одил Аҳмедов ФА), Машхур Абдисолиев («Насаф»), Нурмуҳаммад Уктамов («Пахтакор»), Адис Абдунабиев («Хоразм»), Жаҳонгир Уктамбоев («Бунёдкор»), Абубакир Раҳимов (Одил Аҳмедов ФА).

Яримҳимоячилар: Одилхон Орифхонов (Одил Аҳмедов ФА), Хабиб Тохиров («Пахтакор»), Ахрорбек Равшанбеков («Андижон»), Сухроб Садиржонов («Ғазалкент»), Муҳаммад Маратов («Пахтакор»), Амирхон Эркинов (Одил Аҳмедов ФА), Миркомил Муродов («Бунёдкор»), Ислом Равшанов («Пахтакор»), Дамир Мирзабеков («Пахтакор»), Билол Алиев (РФА).

Ҳужумчилар: Лазиз Абдураимов («Бухоро»), Асил Алиев (РФА).

Португалия, Туркия ва Руминияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказадиган Ўзбекистон U-17 жамоаси қайдномаси маълум
Фото: ЎФА

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон (17 ёшгача) Ўзбекистон (17 ёшгача)
Бугунги янгиликлар