Бугун
20
Ўзбек

Нико Паз фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Футбол
21 сентябр, 04:05
Футболчи Италия чемпионатининг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилганди.
Нико Паз фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
Фото: Getty Images

«Комо» ҳужумкор яримҳимоячиси Нико Паз фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Қайд этилишича, аргентиналик футболчига «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Лондон клуби Паз учун курашда «Реал»дан ортда қолмоқда.

Гап шундаки, «қироллик клуби»да ўзининг собиқ футболчисини «Комо»дан қайта сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. Шу сабабли, мадридликлар Пазнинг келажаги борасида устунликка эга бўлиб турибди.

Маълумот ўрнида, аргентиналик ҳужумкор яримҳимоячи ушбу мавсум барча мусобақалар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 марта гол урди ва 3 та ассист амалга оширди. Transfermarkt портали эса Никонинг трансфер нархини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ Паз Италия чемпионатининг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Комо Комо
Бугунги янгиликлар