«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Эндрю Робертсон жамоанинг ҳозирги ҳолатини яхшилаш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида гапирди.
Маълумот учун, лондонликлар мавсумнинг дастлабки бешта учрашувида атиги 2 очко жамғариб, айни пайтда турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
«Менимча, бизга шунчаки бироз омад керак. Шунингдек, ўтмиш ҳақида камроқ ўйлаб, олдинга ҳаракатланишга эътибор қаратишимиз лозим. Ишонаманки, мавсум давомида тобора яхшироқ ўйнай бошлаймиз. «Ливерпул»га қарши ўйинда айрим вазиятларда жуда яхши ҳаракат қилдик. Аммо гол ўтказиб юборганимиздан кейин пасайиш кузатилди. Ҳисоб тенглашганидан сўнг ўзимизга бўлган ишонч яна қайтди. Мана шуни ҳар бир баҳсда сақлаб қолишимиз керак. Ҳатто биринчи бўлиб гол ўтказиб юборсак ёки ўйин охирига келиб ҳисоб 0:0 бўлса ҳам», — дея Робертсоннинг сўзларидан келтиради Stick to Football.