«Тоттенҳэм» клуби бош мураббий Роберто Де Зербини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти қониқарсиз натижалар фонида италиялик мутахассисни истеъфога чиқармайди. Клуб Де Зерини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
FIFA кунларидан сўнг натижалар яхшиланиши ва ҳозирги вазиятдан чиқиб кетишларига ишонмоқда.
Маълумот учун, «тақачилар» Англия Премер-лигасида 5 та турдан сўнг 2 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. Бундай натижа лондонликлар тарихида 2008 йилда кузатилган. «Тоттенҳэм» АПЛнинг 6-турида 10 октябр куни сафарда «Манчестер Юнайтед»га қарши ўтказади.
Аввалроқ Лондон клуби ҳужумчи Ришарлисон бўйича БАА клубларидан тушган таклифларни рад этгани хабар қилинганди.