Live
1
Ўзбек

Жака Швейцария миллий жамоаси таркибидан четлатилди

Футбол
21 сентябр, 14:24
    3
33 ёшли футболчи 2022 йилда коронавирусга қарши вакцинация сертификатини қалбаки равишда олганини тан олди.
Жака Швейцария миллий жамоаси таркибидан четлатилди
Фото: Getty Images

Швейцария миллий жамоаси сардори Гранит Жака коронавирусга қарши эмланганлик ҳақидаги қалбаки сертификатдан фойдаланганини тан олганидан сўнг жамоа таркибидан чиқарилди. Бу қарор футболчининг ўзи ва Швейцария футбол ассоциацияси раҳбарияти ўртасида келишилган.

Қайд этилишича, 33 ёшли футболчи 2022 йилда коронавирусга қарши вакцинация сертификатини қалбаки равишда олганини тан олди. Жака ўша пайтда вакцина масаласида жиддий хавотирда бўлгани ва унга ишончсизлик билан қараганини айтди. Футболчи ўз қарорини хато деб атаб, бу иши учун узр сўради ҳамда тергов жараёнида тегишли органлар билан тўлиқ ҳамкорлик қилаётганини билдирди.

Бу иш юзасидан Люцерн кантон прокуратураси тергов бошлаган. Тергов доирасида қалбаки сертификат олиш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш билан боғлиқ жиноий ҳуқуқбузарлик мавжуд ёки йўқлиги аниқланади.

Маълумотларга кўра, футболчига мазкур иш бўйича беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарий жиҳатдан қўлланиши мумкин. Бироқ бу максимал эҳтимолий жазо бўлиб, якуний қарор тергов ва суд жараёни натижасига боғлиқ.

Маълумот учун, Гранит миллий жамоа либосида шу кунга қадар 152 та учрашувда майдонга тушган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Швейтсария Швейтсария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар