«Манчестер Юнайтед» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопесни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Манбага кўра, «қизил иблислар» испаниялик 23 ёшли футболчининг трансфери учун 150 миллион евро сарфлашга тайёр. Бироқ «Барселона» Лопес билан хайрлашишни истамаяпти.
Каталонияликлар испаниялик яримҳимоячини ўз таркибида сақлаб қолишни истамоқда. Ҳатто манкунианликлар шартномадаги товон пулини тўлаш орқали трансферни амалга оширишга уринган тақдирда ҳам, келишувга эришиш қийин бўлиши мумкин.
Бу мавсумда Фермин «Барселона» сафида барча турнирлар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та ассистни қайд этди. Футболчининг «Барселона» билан шартномаси 2031 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» бош мураббий Майкл Кэррикни истеъфога чиқармоқчи эмаслиги хабар қилинганди.