«Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси Клод Макелеле жамоанинг «Атлетико»дан мағлуб бўлиш сабаблари ҳақида фикр билдирди.
Кеча, 20 сентябр куни Ла Лиганинг 7-турида «қаймоқранглилар» 1:2 ҳисобида ютқазди.
Ўйиндан сўнг «Реал» клубининг медиа вакиллари бош ҳакам Мигел Анхел Ортис Ариаснинг ишини танқид қилишди. Жамоа бош мураббийи Жозе Моуринио эса матбуот анжуманига Жуд Беллингҳэмнинг оёғини босгани учун Кристиан Ромеро олган сариқ карточка ва Ли Кан Иннинг Федерико Валверденинг тўпиғига берган зарбаси акс этган эпизодлар чоп этилган кадрларни олиб келди.
«Ҳакамларни айбдор қилиб кўрсатиш керак эмас. Футболчилар ўртасида ҳам, жамоа ва мураббий ўртасида ҳам ўзаро тушуниш йўқ. Моуринио улар билан гаплашиши керак.
Жамоа заиф, уларда ўйин режаси йўқ, умуман ҳеч нарса йўқ. Улардан кўпроқ нарса талаб қилишимиз керак. Муаммо ҳакамда эмас. Жамоага яққол нимадир етишмаяпти, майдонда аниқ ғоялар ёки режалар кўринмаяпти», — деди Макелеле ESPN эфирида.
Макелеле: «Муаммо ҳакамда эмас. «Реал» заиф, уларда ўйин режаси ва аниқ ғоя кўринмаяпти»
Футбол
21 сентябр, 11:46
Мадрид клуби собиқ яримҳимоячиси жамоанинг дербидаги мағлубияти сабабларини айтди.
Foto: Getty Images
20.09.2026
FT
Испания Ла Лигаси
Атлетико Мадрид
2
:
1
Реал Мадрид