Суперлига 22-турининг сўнгги баҳсида «Қизилқум» меҳмонда «Хоразм»га қарши беллашди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб Рафаэл Тавареш мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 40-дақиқада Отабек Жўрақўзиев мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимнинг 76-дақиқасида Роман Папарига навоийликнинг устунлигини таъминлади. 88-дақиқада эса Жамбули Жигаури якуний нуқтани қўйди. Беллашувнинг 60-дақиқада урганчаликлар сафида Улуғбек Ҳошимов майдондан четлатилди.
Натижада Жамшид Саидов жамоаси очколари сонини 29 тага етказиб, 10-ўринга кўтарилди. «Хоразм» эса 21 очко билан 14-поғонада.
Суперлига. 22-тур
Хоразм – Қизилқум 1:3
Голлар: Рафаел Тавареш, 30 (1:0), Отабек Жўрақўзиев, 40 (1:1), Роман Папарига, 76 (1:2), Жамбули Жигаури, 88 (1:3)
Хоразм”: 77.Умиджон Эргашев, 5.Аббос Отахонов, 9.Сардорбек Азимов (71.Умид Султонов, 63’), 10.Рафаэль Таварес (90.Улуғбек Ҳошимов, 46’), 12.Максим Ширяев (22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 46’), 13.Элзио Лоҳан, 15.Диёр Ортиқбоев, 25.Матия Ром (7.Темур Исмаилов, 81’), 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 94.Рустам Абдуҳамидов (79.Азиз Ахроров, 67’), 96.Рафаэль Сабино.
Қизилқум: 1.Фарҳод Раҳматов, 7.Файзулло Жуманқўзиев, 8.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 9.Шаҳзод Туропов (70.Дуглас Майкон, 70’), 10.Ислом Кенжабоев (97.Роман Папарига, 70’), 15.Никола Кумбурович, 20.Бобомурод Бозоров, 23.Самандар Шукуриллаев, 31.Жамбули Жигаури, 77.Диёр Рахматиллоев, 88.Отабек Жўрақўзиев (14.Элбек Отақулов, 46’).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади