Бугун «Хоразм» ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилди. Гарчи мезбонлар биринчи бўлиб ҳисобни очишларига қарамасдан кейинчалик ўз дарвозасидан 3 та гол ўтказиб юбордилар. Қолаверса, 60-дақиқада майдон эгалари майдонда бир футболчи кам бўлиб қолишди. Ўйиндан сўнг урганчликлар бош мураббийи Вали Султонов матбуот анжуманида шундай деди:
- Жуда ачинарли ҳолат бўлди. Уйда мағлуб бўлишни қабул қилиш жуда қийин. Ҳали мавсум тугагани йўқ. Олдинда яна 8-9 та тур бор. Худо хоҳласа, охиригача курашамиз.
Тўғри, футболчиларимиз ҳаракат қилишяпти, турнир жадвали бўйича пастки ўринлардан биридамиз. Биз албатта ҳаракат қиламиз. Мухлисларимиздан узр сўраймиз. Қўлимиздан келганича «Хоразм»ни Суперлигада олиб қоламиз, олдинда ҳали ўйинлар бор», - дея Султоновнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Вали Султонов: «Қўлимиздан келганича «Хоразм»ни Суперлигада олиб қоламиз»
Эксклюзив
21 сентябр, 14:58
«Хоразм» устози «Қизилқум»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Хоразм ПФК
21.09.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Хоразм
1
:
3
Кизилкум