«Манчестер Юнайтед» клуби қишки трансфер ойнаси олдидан ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда.
TEAMtalk хабар беришича, клуб скаутлари кузатаётган футболчилар орасида «Боруссия Д» ҳужумчиси Серу Гирасси ҳам бор.
Гвинеялик 30 ёшли форвард анчадан бери «қизил иблислар» эътиборида. Манкунианликлар унинг номзодини ҳали 2023 йилдаёқ кўриб чиққан, аммо якунда «Аталанта»дан Расмус Ҳойлунднни ўз сафига қўшиб олган.
Маълумот учун, Гирасси 2024 йилда «асаларилар» сафига ўтган ва жамоа таркибида юқори самарадорлик кўрсатмоқда. У немис клуби сафида 102 та учрашувда 64 та гол урган.
Шу билан бирга, «Боруссия» ҳозирча асосий ҳужумчисидан айрилишни режалаштирмаяпти. Дортмундликлар Гирассига жамоанинг Германия чемпионлиги учун курашида муҳим футболчи сифатида қарамоқда.
Бу мавсумда Серу 4 та учрашувда 4 та гол ва 2 та голли узатма қайд этган.