Бугун
23
Ўзбек

Икарди фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттириши мумкин

Футбол
21 сентябр, 22:50
Де Зерби Маурони жамоа захирасини кучайтириш учун асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда.
Икарди фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттириши мумкин
Фото: Getty Images

«Галатасарой» собиқ ҳужумчиси Мауро Икарди фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Аргентиналик футболчига «Тоттенҳэм» қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, «тақачилар» бош мураббийи Роберто де Зерби 33 ёшли ҳужумчини жамоа захирасини кучайтириш учун асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда.

Шунга қарамай, Лондон клуби раҳбарияти ушбу трансферга қарши. Улар Икарди аввал Англияда ўйнамагани сабаб АПЛга мослашишда қийналиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Маълумот ўрнида, Икарди «Галатасарой»ни тарк этгандан сўнг ҳозирда эркин агент ҳисобланади. У 2023 йилдан буён Истанбул клуби шарафини ҳимоя қилиб, тўрт марта Туркия чемпиони бўлди. Шунингдек, Мауро мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.

Қайд этиш лозим, «Тоттенҳэм» АПЛнинг дастлабки 5 турида ғалаба қозона олмади. 2 очко жамғарган де Зерби жамоаси турнир жадвалида сўнгги 20-ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар