«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике ҳужумчи Ферран Торреснинг ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Август ойида «Барселона»дан парижликлар сафига ўтган 26 ёшли футболчи янги жамоаси сафида 6 та ўйинда 7 та гол уришга муваффақ бўлди. Якшанба куни испаниялик футболчи «Марсел» 2:1 ҳисобида таслим этилган ўйинда захирадан майдонга туши ва кўп ўтмай, рақиб дарвозасига гол урди.
«Мен барча янги ўйинчиларимиздан мамнунман — улар бизни анча кучайтирдилар. Ферран ажойиб формада. У айниқса ҳужум марказида кучли, доимий равишда очилишларни амалга оширади, бу жамоада Витиня, Бералдо, Фабиан Руис, Жоау Невеш, Заир-Эмери каби яримҳимоячилар бўлганда жуда фойдали. Торрес жуда яхши ва у биз билан эканлигидан мамнунмиз», - деди Энрике матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» 5 та турдан сўнг саккиз очко билан Лига 1 жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.