Бугун
23
Ўзбек

Боатенг «Трабзонспор»да иш бошлайди

Футбол
22 сентябр, 15:25
Жером мураббийлар штабида Райсга ёрдам беради.
Боатенг «Трабзонспор»да иш бошлайди
Фото: Getty Images

«Трабзонспор» клуби германиялик собиқ ҳимоячиси Жером Боатенг билан ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Ajansspor хабар берди.

Манбага кўра, Боатенг жамоанинг янги бош мураббийи Томас Райснинг ёрдамчиларидан бири бўлади. Немис мутахассиси сентябр ойи ўрталарида Фотиҳ Текке ўрнини эгаллаган эди.

Қайд этилишича, Боатенг яқинда Трабзон шаҳрига келиб, клуб президенти Эртуғрул Дўған бошчилигидаги раҳбарият билан учрашув ўтказган.

Маълумот учун, Боатенг 2024/25 йилги мавсумдан сўнг футболчилик фаолиятини якунлаган. У фаолияти давомида «Ҳамбург», «Манчестер Сити», «Бавария», «Лион» ва «Салернитана» жамоаларида ўйнаган. Германия миллий жамоаси билан ЖЧ-2014 ғолибига айланган.

Мюнхен клуби сафида икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Тўққиз бор Бундеслигада чемпионликка эришган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Трабзонспор Трабзонспор
Бугунги янгиликлар