Live
9
Ўзбек

Томори «Ливерпул»нинг трансфер нишонига айланди

Футбол
29 июл, 13:42
Мерсисайд клуби ҳимоячи учун музокараларни бошлаб юборган.
Томори «Ливерпул»нинг трансфер нишонига айланди
Foto: Getty Images

«Милан» ҳимоячиси Фикаё Томори ёзги трансферлар ойнасида Англия Премер-лигасига қайтиши мумкин.

Журналист Жеймс Уотланд хабарига кўра, 27 ёшли футболчига «Ливерпул» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайд клуби аллақачон трансфер бўйича музокараларни бошлаб юборган.

Қайд этилишича, Томори учун курашга «Нюкасл» ҳам қўшилган.

Маълумот учун, Фикаё Томори 2021 йилда «Челси»дан «Милан»га 28 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг Италия клуби билан шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум ҳимоячи барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган. Тransfermarkt уни 17 миллион еврога баҳолайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар