Live
3
Ўзбек

«Ювентус» Сузуки трансферида «ПСЖ»ни ортда қолдиришга ишонмоқда

Футбол
29 июл, 13:49
Турин клуби япониялик дарвозабонга асосий таркибдан жой ваъда қилмоқда.
«Ювентус» Сузуки трансферида «ПСЖ»ни ортда қолдиришга ишонмоқда
Foto: Getty Images

«Ювентус» «Парма» дарвозабони Зион Сузуки трансфери учун курашда «ПСЖ»ни мағлуб этишга ишонмоқда.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, япониялик посбон ёзги трансферлар ойнасида «Парма»ни тарк этиши кутилмоқда. Турин клуби эса унинг асосий даъвогарларидан бири саналади.

Манбага кўра, «Ювентус» раҳбарияти футболчи ва унинг клуби билан доимий алоқада бўлиб турибди ҳамда трансферни якунлашига ишонмоқда.

Қайд этилишича, «ПСЖ» ҳам 30 миллион евролик талабни бемалол қондира олади. Бироқ парижликлар Сузукига асосий таркибдан жой кафолатлай олмайди. «Ювентус» эса дарвозабонга мунтазам ўйин амалиётини ваъда қилмоқда. Шунингдек, «ПСЖ» футболчини сотиб олиб, кейинчалик ижарага бериш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, Зион Сузуки Япония миллий жамоасининг асосий дарвозабонларидан бири ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Парма Парма
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар