Live
3
Ўзбек

ФИФА Аргентина миллий жамоасига нисбатан уч йўналиш бўйича текширув бошлади

Футбол
29 июл, 14:30
Иш яримфиналдаги Фолкленд ороллари ҳақидаги баннер ва яна икки масала билан боғлиқ.
ФИФА Аргентина миллий жамоасига нисбатан уч йўналиш бўйича текширув бошлади
Foto: Getty Images

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Аргентина футбол ассоциациясига (АФА) нисбатан расмий текширув бошлади.

BBC Sport журналисти Дейл Жонсоннинг хабарига кўра, иш 2026 йилги Жаҳон чемпионати яримфиналида Англияга қарши учрашувдан кейинги воқеалар юзасидан очилган.

Текширув қуйидаги уч йўналишни ўз ичига олади:

спорт тадбиридан носпортив мазмундаги намойишлар учун фойдаланиш;

жамоанинг ноўрин хатти-ҳаракати;

камситиш ва ирқчиликка оид ҳақоратлар.

Қайд этилишича, яримфинал баҳсидан сўнг Аргентина футболчилари майдонга «Малвин ороллари — Аргентина ҳудуди» деган ёзув туширилган баннер билан чиққан.

Маълумот учун, Аргентина яримфиналда Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган, финалда эса Испанияга қўшимча бўлимларда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
Бугунги янгиликлар