Live
3
Ўзбек

«Нефтчи»да жароҳатлар: клуб Жокич, Исмоилов ва Жумаевнинг қанча вақтга сафдан чиққанини маълум қилди

Футбол
29 июл, 09:50
Суперлига пешқадами яримҳимояда жиддий йўқотишларга учради.
«Нефтчи»да жароҳатлар: клуб Жокич, Исмоилов ва Жумаевнинг қанча вақтга сафдан чиққанини маълум қилди
Foto: Neftchi PFC

Суперлига пешқадами бўлиб турган «Нефтчи» уч нафар яримҳимоячисини маълум муддатларга йўқотди.

«Афсуски, сўнгги баҳслар жамоамиз учун нафақат натижа, балки жароҳатлар билан ҳам ёдда қолмоқда. Ҳозирда бир нечта футболчимиз тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда.

Аброрбек Исмоилов «Бухоро»га қарши баҳсда ўнг қовурғасидан жароҳат олди. Тиббий текширувлар хулосасига кўра, яримҳимоячимиз тахминан бир ой давомида даволаниш ва тикланиш жараёнида бўлади.

Асилбек Жумаев «Сўғдиёна»га қарши учрашувда ўнг тиззасидан жароҳат олганига қарамай, ҳақиқий характер намойиш этиб, «Навбаҳор»га қарши водий дербисида ҳам жамоасига ёрдам бериш учун майдонга тушди. Тиббий хулосага кўра: ўнг тизза бўғими ва соннинг пастки қисми лат еган; ўнг тизза бўғимида посттравматик гемартроз аниқланган. Зарур тиббий муолажалар амалга оширилди, МРТ текшируви тайинланди. Футболчимизнинг тахминий тикланиш муддати 7–10 кун давом этади.

Йован Жокич эса «Навбаҳор»га қарши учрашув олдидан чигалёзди машғулотлари вақтида аввалги ўнг ахилл пайи жароҳатини қайта ҳис қилди. Жиддий текширувлардан сўнг ахилл пайидаги муаммо жарроҳлик йўли билан даволаниши белгиланди.

Тажрибали легионеримиз яқин кунларда Европада жарроҳлик амалиётини ўтайди. Режага кўра, у 3-4 ой давом этадиган тикланиш жараёнидан сўнг машғулотларга қайтади.

«Нефтчи» ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, жамоа аъзолари ва кўп сонли мухлисларимиз номидан жароҳат олган футболчиларимизга тезроқ соғайиб, майдонга янада кучлироқ ҳолатда қайтишларини тилаймиз.

Биз бир оиламиз. Ҳар қандай синовдан ҳам биргаликда ўтамиз. Соғайиб қайтинг, йигитлар!»
— дейилади клуб хабарида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар