Live
4
Ўзбек

«Арсенал»да Винисиус трансферига бўлган ишонч пасайди

Футбол
29 июл, 10:51
Лондон клубидагилар бразилиялик вингер «Реал» билан янги шартнома имзолайди, деб ҳисоблашмоқда.
«Арсенал»да Винисиус трансферига бўлган ишонч пасайди
Foto: Getty Images

«Арсенал»да Винисиус Жуниорни жамоага олиб келиш имкониятига бўлган ишонч пасаймоқда.

Аввалроқ Лондон клуби бразилиялик вингерни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани, бу эса футболчи «Реал» билан шартномасини узайтирмаса амалга ошиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Marca нашри «Арсенал»даги манбаларга таяниб хабар беришича, «тўпчилар» бу трансферни амалга ошириш имкониятини жуда кам деб ҳисоблашмоқда. Улар бразилиялик вингернинг Мадрид клуби билан янги шартнома имзолашини кутишмоқда.

Винисиус ўтган мавсумда Ла Лигада 36 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урган ва яна 5 та голга ассистентлик қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар