Live
4
Ўзбек

Соҳил волейболи. Ўзбекистон аёллар жамоаси «CAVA Beach Volleyball Championship» турнирида ғолиб бўлди

Бошқа спортлар
29 июл, 11:09
Турнир Тошкентда бўлиб ўтди.
Соҳил волейболи. Ўзбекистон аёллар жамоаси «CAVA Beach Volleyball Championship» турнирида ғолиб бўлди
Foto: Olympic uz

Тошкентдаги «Олимпия шаҳарчаси»да соҳил волейболи бўйича «CAVA Beach Volleyball Championship» мусобақаси якунига етди.

Турнирда иштирок этган Ўзбекистон аёллар жамоалари олтин ва бронза медалларига сазовор бўлди. Биринчи жамоа финалда Қирғизистонни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бронза медали учун кечган Ўзбекистоннинг иккинчи ва учинчи жамоалар ўртасидаги баҳсда иккинчи жамоа устун келди.

Аёллар:
🥇 Ўзбекистон (1)
🥈 Қирғизистон
🥉 Ўзбекистон (2)


Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса Эрон зафар қучди.

Эркаклар:
🥇 Эрон (1)
🥈 Қозоғистон
🥉 Эрон (2)

Бугунги янгиликлар