Live
4
Ўзбек

«Манчестер Сити» Буадди трансферида «Арсенал»ни ортда қолдирди

Футбол
29 июл, 11:42
18 ёшли яримҳимоячи «шаҳарликлар» билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришган.
«Манчестер Сити» Буадди трансферида «Арсенал»ни ортда қолдирди
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» «Лилл» яримҳимоячиси Айюб Буадди трансфери бўйича музокараларда сезиларли олдинга силжиди.

Sky Sport хабарига кўра, «шаҳарликлар» 18 ёшли футболчи учун курашда «Арсенал»ни ортда қолдирган. Аввалроқ лондонликлар трансфер пойгасида фаворит саналаётганди, бироқ Бруну Гимараеш трансферига устувор аҳамият қаратилгач, «Манчестер Сити» ташаббусни ўз қўлига олди.

Манба маълумотига кўра, «Манчестер Сити» спорт директори Угу Виана ва «Лилл» президенти Оливе Летан мунтазам алоқада бўлиб турибди. Англия клуби бир неча оғзаки таклиф билан чиққан, бироқ французлар уларнинг барчасини рад этган.

Қайд этилишича, Буадди «Манчестер Сити» билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. Ҳозирча томонлар трансфер суммасида муросага келмаган. «Лилл» футболчи учун 100 миллион евро талаб қилмоқда, «Манчестер Сити» эса бонусларни ҳисобга олган ҳолда 90 миллион евро атрофида тўлашни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Айюб Буадди 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Марокаш миллий жамоаси сафида ёрқин ўйин намойиш этди. У «Лилл» асосий жамоаси сафида барча мусобақаларда 96 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар