Live
4
Ўзбек

«ПСЖ» Аклиуш трансфери бўйича «Монако»дан рад жавобини олди

Футбол
29 июл, 11:49
Париж клуби таклиф этган нарх монегаскликларни қониқтирмади.
«ПСЖ» Аклиуш трансфери бўйича «Монако»дан рад жавобини олди
Foto: Getty Images

«Монако» Магн Аклиуш бўйича «ПСЖ»нинг яна бир таклифини рад этди.

L’Equipe нашрининг хабар беришича, Париж клуби 24 ёшли вингер учун 45 миллион евро таклиф қилган. Бироқ монегасклар футболчини сотишдан бош тортган. Шу билан бирга томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Лига 1нинг ўтган мавсумида Аклиуш 31 та баҳсда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва яна 6 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчи Франция сафида 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашди ва Ироққа (3:0) қарши баҳсда 7 дақиқа ҳаракат қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Монако Монако
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар