Суперлиганинг 14-турида Тошкентнинг «Локомотив» клуби яна ўз майдонида ўйнади. Бу сафар Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилган «Темирйўлчилар» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўтган турда эса ўз уйида «Андижон» билан куч синашиб, 3:3 натижаси кузатилганди.
«Локо» сафига мавсум бошида қўшилган иқтидорли ярим ҳимоячи Суҳроб Нуруллоев қисқа фурсат ичида асосий таркибдан жой эгаллади ва мухлисларнинг ишончини оқлаб келяпти.
Куни кеча жиззахликларга қарши баҳсда ҳам Нуруллоев фаол ўйин намойиш қилиб, жамоасининг ғалабасига муносиб улушини қўшди.
Футболчи Tribuna.uz учун ушбу беллашув тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Суҳроб, аввало «Локомотив»ни «Сўғдиёна» устидан қозонилган ғалабаси билан табриклайман. Ўйин қандай ўтди?
- Ассалому алайкум. Табрик учун раҳмат. Ўйиннинг биринчи бўлими оғир ўтди. Чунки бунга ўзимиз айбдормиз. Жуда кўп хато қилдик ва жамоавий ўйинимиз ўхшамади.
- «Локомотив» ўтган турда ҳам, бу турда ҳам 3 та гол урди. Фарқи шундаки, бирида дуранг ва бирида ғалаба бўлди. Гол уриш борасидаги сермаҳсулликни ижобий баҳоласа бўлади, шундай эмасми?
- Ҳа, «Локомотив» бундан ҳам кўпроғига лойиқ. Бизда жамоавий ўйин аста-секин кўриниб боряпти. Худо хоҳласа, иккинчи даврада бундан ҳам яхшироқ ўйнаймиз ва натижалар билан мухлисларимизни хурсанд қиламиз.
- «Локомотив»ни мавсум охирида қайси поғонада кўришимиз мумкин?
- Биз ҳар доим олдимизга юқори ўринларни қўямиз.
- Жамоадаги иштирокингиздан қанчалик кўнглингиз тўляпти?
- Ҳозирча ҳаммаси яхши. Янги жамоамга анча мослашиб олдим. Худо хоҳласа, иккинчи даврада янада кўпроқ ёрдам беришга ҳаракат қиламан.
- Биринчи давра ҳам деярли якунига етди. Жамоа ўз имконияти даражасида қатнашди, деб айта оласизми?
- Ҳа, бундан-да юқорироғига лойиқ эдик. Баъзи учрашувларни ўзимиз қўлдан чиқардик. Насиб бўлса, бу хатоларни камайтириб, яхшироқ натижаларга эришамиз.
- Айнан биринчи даврада давомида сиз учун энг ёқимли ва ёқимсиз ўйинлар қайсилар бўлди?
- Ҳамма ўйин ёқимли бўлди, дея оламан. Баъзида узоқ танаффусдан сўнг жамоавий ва индивидуал ўйинни кўрсатиш учун озроқ вақт керак бўлади.
Суҳроб Нуруллоев: «Локомотив» бундан-да кўпроғига лойиқ»
Эксклюзив
29 июл, 10:52
Футболчи Tribuna.uz учун интервю берди.
Фото: Локомотив ПФК
27.07.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Локомотив Ташкент
3
:
1
Сўғдиёна