Каспер Ҳёг фаолиятини Шотландия чемпиони сафида давом эттиради.
«Селтик» 25 ёшли ҳужумчини «Будё-Глимт»дан 11 миллион фунтга сотиб олди. Бу қиймат кейинчалик бонуслар ҳисобига янада ошиши мумкин.
Даниялик футболчи Глазго клуби билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Келишувни яна бир йилга узайтириш мумкин.
Ҳёг Норвегия чемпионатида 2025 йилги мавсумда 28 ўйинда 17 та, 2026 йили эса 12 та баҳсда 7 та гол урган.
Ҳужумчи ўтган мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида 14 ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.
«Селтик» «Будё-Глимт» тўпурарини сотиб олди
Футбол
29 июл, 09:19
Даниялик ҳужумчи Шотландия чемпионига трансфер қилинди.
Foto: Celtic