«Манчестер Юнайтед» афсонаси Гари Невилл «Челси»нинг Денни Уелбек ва Жордан Ҳендерсонни трансфер қилиш борасидаги ҳаракатларига ижобий баҳо берди.
Sky Sports'га берган интервюсида Невилл тажрибали футболчиларнинг майдондаги ҳиссаси билан бир қаторда, кийиниш хонасидаги роли ҳам жуда муҳимлигини таъкидлади.
«Бу айнан барчамиз кутган трансферлар. Премер-лигада чемпион бўлишни биладиган Ҳендерсон ва Уелбек каби футболчиларнинг келиши жамоа учун фойдали бўлади. Уларнинг майдон ташқарисидаги ҳиссаси ҳам майдондагидек муҳим. Улар ҳали ҳам яхши футболчилар ва бир мавсумда 25–35 та учрашувни юқори савияда ўтказа олишади», — деди Невилл.
Маълумот учун, Денни Уелбек Англия чемпионлигини «Манчестер Юнайтед» сафида қўлга киритган бўлса, Жордан Ҳендерсон «Ливерпул» билан Премер-лига ғолибига айланган.