Пролиганинг 12-турида мусобақа фаворитларидан бири «Шўртан» ўз майдонида Республика ФА жамоасини қабул қилди.
Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг фойдасига ҳал бўлди ва ғузорликлар қийин ўтган учрашувда муҳим уч очкони ўз ҳисобларига ёздириб қўйдилар. Ўйиндан кейин «Шўртан» устози Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашди.
- Босим ва бу ёш жамоа, буни кутгандик. Биринчи бўлимда иккита тўп фарқи билан олдинга чиқдик. Иккинчи бўлимда футболчиларга 15 дақиқа сабр қилишларини, тўп назоратини бериб қўйгани ҳисобидан жамоа барибир 90 дақиқа босим қила олмасди. Йигитлар озгина бўшашди. 11 метрлик жарима тўпи ва ҳисоб 2:1. Ўйин охиригача биз мураббийлар штабини босимда ушлаб турди. Учинчи гол керак эди, бунинг учун имкониятлар яратдик. Афсуски, бўш қолган дарвозага тўп кирита олмадик. Ғалаба билан мухлисларни табриклайман.
- Рақиб таркиби анча ёш футболчилардан ташкил топган. Жамоангиз эса бу рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Буни табиий ҳолат сифатида қабул қиласизми?
- Кўпгина ҳолатларда ҳужумга чиқсак, рақиб жамоа қўполлик билан тўхтатиб қолаверди. Ҳужумга чиқишга биз секинлик қилдик. Марказий ярим ҳимоя ва ҳимоячиларимиз босимни кўтара олмади, дейиш мумкин. Рақиб босим қилганда тўпни дуч келан томонга тепиб юборилиши бу футболчининг ўз камчилиги деса бўлади. Руҳий устунлик рақиб жамоада эди, улар ёш ва енгилроқ, шунингдек, тажовузкорроқ футбол кўрсатишди. Бирга-бир ҳолатларда рақибдан устунлик қилишимиз керак эди. Кўрдингиз, ҳамма вазиятларда ҳам бунга эриша олмадик. Ёш жамоа яхши футбол кўрсатди. Қийин ўйин ўтказдик.
- Тўпни дуч келган томонга тепиб юборлиши бу асосан жамоани ҳали тўлиқ шаклланмаганлигиданми ёки бошқа сабаби борми?
- Кўпинча бир йилда жамоа тузиб бўлмайди. Футболчиларимизни кўп қисми биринчи рақам билан ўйнашга қодир ва рақибни босимини енгиш лозим. Бу уларга қўйиладиган талаб. Лекин ўйинчилар босимни енга олишмаяпти. Бу давргача кўплари катта босим ва биринчи рақамли бўлиб ўйнайдиган жамоада тўп тепишмаган. Руҳий томонлама ҳам ўйинчиларимиз хато қилмаслик учун тўпни дуч келган тарафга тепиб юборавердилар.
- Жамоага янги футболчиларни жалб этишни мақсад қилганмисиз?
- Бизга курашувчан, юқори темп, тезлиги бор бўлган ҳужумчи керак. Рақибни 18-19 ёшли ҳимоячилари ҳужумчиларимизга нисбатан босимда енгил чиқиб кетишяпти. Шу боис якка курашларда устунлик қила оладиган, босимдан қўрқмайдиган яққол ҳужумчи жамоамизга етишмаяпти. Аммо бу легионер эмас, маҳаллий бўлиши керак. Бу футболчиларни про лига темпига, қора меҳнат қилишига ишонмаяпмиз ва шу боис қидиряпмиз.
- Вариантлар борми?
- Вариантлар кўп эмас. Кутяпмиз. Вариант кам. Трансфер ойнаси ёпилгунича улгуриб қолишимиз мумкин. Битта ҳужумчи таклиф қилиш устида ишлаяпмиз.
- Иккинчи бўлимда шогирдларингиз хотиржамликка берилгандек таассурот қолдирди. Танаффусда шундай кўрсатма берилганми ёки улар ўзларини шундай тутишдими?
- Айтганимдек, 15-20 дақиқа сергакликни йўқотмаслик, босим уюштириш, якка курашларда тажовузкорлик бўлишни уқтирганмиз. Кўп ҳолатларда ҳакамни ҳам қарорларини тўғри бўлди, деб айта олмайман. Йигитлар озгина бўшашди ва рақибга бўш зоналарни бера бошладик. Шунинг учун ўзимизни қийин аҳволга келтириб қўйдик», - дея Асрор Чориевичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.
Асрор Алиқулов: «Ўйин охиригача биз мураббийлар штабини босимда ушлаб турди»
Эксклюзив
30 июл, 15:26
«Шўртан» устози Респубика ФАга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Андижон ПФК