«Кристал Пелас» марказий ҳимоячи Максанс Лакруанинг «Челси»га трансфер қилинганини расман эълон қилди.
26 ёшли франциялик футболчи 2024 йилнинг август ойида «Волфсбург»дан «Кристал Пэлас» сафига келиб қўшилганди. У икки мавсум давомида Лондон клуби сафида 98 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва жамоа 31 та ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлашига ҳисса қўшди.
Лакруа «Кристал Пэлас» билан Англия кубоги, Англия Суперкубоги ва УEФА Конференциялар лигаси бош совринини қўлга киритган. Ўтган мавсумда у жамоа вице-сардори сифатида ҳам фаолият олиб борди.
Маълумот учун, Максанс Лакруа 2026 йил март ойида илк бор Франция миллий жамоасига чақирилган. У Жаҳон чемпионатида 3 та учрашувда майдонга тушган. Тransfermarkt маълумотига кўра, трансфер суммаси 60,7 миллион еврони ташкил этган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади