Live
3
Ўзбек

ЕКЛ саралаши. «Башакшеҳир» Финландия клубига ютқазиб, турнирни тарк этди

Футбол
30 июл, 13:53
Шомуродов 77-дақиқада захирага олинди, Файзуллаев 46-дақиқада ўйинга қўшилди.
ЕКЛ саралаши. «Башакшеҳир» Финландия клубига ютқазиб, турнирни тарк этди
Фото: Getty Images

Европа Конференциялар лигаси саралаш доирасида «Истанбул Башакшеҳир» клуби меҳмонда «Интер Турку»га қарши ўйнади. Финландияда кечган беллашуда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Жамоаларнинг илк баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

Бу баҳсда Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга чиқиб, 77-дақиқада захирага олинди. Аббосбек Файзуллаев эса иккинчи бўлим аввалида ўйинга қўшилди.

ЕКЛ саралаши
Интер Турку – Башакшеҳир 2:0
Голлар
: Тоуминен 18, Йепта 47
Башакшеҳир – Муҳаммад, Булут, Байрам, Ба, Опери, Оздемир (Йилдирим, 46), Сари (Саҳинер, 77), Гунеш, Брнич (Файзуллаев, 46), Шомуродов (да Коста, 77), Зелке.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Истанбул Башакшaҳар Истанбул Башакшaҳар
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар