Live
3
Ўзбек

FIFA «Андижон»га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича навбатдаги тақиқни қўйди

Футбол
30 июл, 03:45
Клубнинг бир қатор янги футболчилар билан шартномаси эса ЎзПФЛда тақиқдан кейин рўйхатга олинган.
FIFA «Андижон»га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича навбатдаги тақиқни қўйди
Фото: FC Andijon

Кеча, 29 июл санасида FIFA Интизом қўмитаси «Андижон» клубига собиқ мураббий Микола Тишенко олдидаги қарздорлик туфайли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйди.

Агар клуб собиқ мураббий олдидаги қарздорликни бартараф этмаса, узлуксиз уч трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

Бу борада FIFA ахбороти кеча, 29 июл куни Ўзбекистон футбол ассоциациясига келиб тушган. «Андижон» клубининг бир қатор янги футболчилар билан шартномаси эса Лигада бу вақтдан бир мунча кейин рўйхатга олинган.

FIFA Интизом кодексининг 50-моддаси 1-бандига кўра, қарорлар улар хабар қилинган вақтдан эътиборан кучга киради. Шундан келиб чиқиб, Лига «Андижон» шартномасини рўйхатдан ўтказган футболчиларни клуб FIFA тақиқи масаласини ҳал этмагунига қадар Суперлига мусобақаси учун рўйхатга қўшмайди.

Аввалроқ FIFA «Андижон»га Артём Одинсов бўйича қўйилган трансфер тақиқини бекор қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
Бугунги янгиликлар