Бугун
25
Ўзбек

ФИФА «Андижон»га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди

Футбол
28 июл, 04:03
Клуб собиқ футболчиси Артём Одинсов олдидаги қарздорлик масаласини тўлиқ ҳал қилди.
ФИФА «Андижон»га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди
Foto: Getty Images

ФИФА «Андижон» клубига нисбатан қўлланган янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқини бекор қилди.

Қайд этилишича, 27 июл куни ФИФА клуб ва собиқ футболчи Артём Одинсов ўртасидаги низо тўлиқ бартараф этилгани ҳамда интизомий жазо бекор қилинганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА Интизом қўмитаси 16 июль куни «Андижон»га Артём Одинсов олдидаги қарздорлик сабаб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаганди. Эндиликда клуб трансфер бозорида эркин фаолият юритиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
Бугунги янгиликлар