«Андижон» «Бухоро»га қарши ўз майдонида ўтган учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва мухлисларини қувонтирди. Мезбонларнинг ғалабаси билан якунланган ўйиндан кейин «Андижон» бош мураббийи Ислом Аҳмедов матбуот анжуманида қатнашди.
- Худога шукр, ғалабага эришдик. Вилоятимиз ҳокими, раҳбарларларимиз, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Уларни ғалаба билан чин дилдан табриклаймиз. Учрашувга келсак, кучли мутахассис бошчилигидаги жамоага қарши ўйин кутиб турганини билардик. «Бухоро» ҳимояда тартибли ўйнайди ва қарши ҳужумда тажовузкор. Стандарт ҳолатлари кучли. Мураббийи ўзининг ўйин услубига эга ва шундай жамоага қарши ўйнадик. Қўлдан келганича тайёргарлик кўрдик. Футболчиларимизга катта раҳмат айтаман. Майдонда борини бериб, охиригача курашишди. Бир дақиқа бўлса ҳам мувозанатни йўқотмасдан сўнгги дақиқагача курашишгани учун миннатдорчилик билдираман.
- Биринчи бўлимда «Андижон» иккинчи бўлимга нисбатан бироз кучсизроқ ўйнади. Шу ҳолат бўйича танффусда қандай кўрсатмалар бергандингиз?
- Доим эркин ўйнашликни айтиб келамиз. Биз «Андижон»га шундай футболни олиб кирмоқчимизки, ғалабага эришганда ҳам, чиройли, ўзини ўйин услубига эга бўлиши керак. Келган жамоа билиши керакки, тўпни назорат қиладиган, ҳужумда тажовузкор ва ранг-баранг ҳужумлар уюштирадиган жамоага айлантирмоқчимиз. Футболчилардан барча босимни олиб ташлаб, шошилмасдан тўпни назорат қилиб, ҳужумларга ўтишларини айтдик. Барибир биринчи таймда бироз ҳавонинг иссиқлигини ҳисобига ва бошлаб олиш озгина қийин бўлди. Танффусда шунингдек, камчиликлар хусусида ҳам тушунчалар бердик. Иккинчи таймда ўйинимиз яхши бўлди.
- FIFA «Андижон»дан тақиқни олиб ташлабди. Энди янги ўйинчилар қачон эълон қилинади ва яна кўришни истаётган ўйинчиларингиз ҳам борми?
- Биз ҳам тақиқимиз ечилди, деб эшитдик. Очиғи, бор эътиборимизни ўйинга қаратгандик. Худо хоҳласа, шу кунларда эълон қиламиз. Яна бирор чизиққа ўйинчи кераклигини сезсак, шунга қараб таклиф қилишимиз мумкин.
- Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳақида нима дейсиз?
- Худога шукрки, доимо бизда захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтириб беришяпти. Ўйинга янада темп қўшиб, ҳужумкорликни оширишяпти. Бунгача ҳам захирадан майдонга тушганларнинг ўйинни кучайтираётгани боис ғалабаларга эришиб келаётгандик. Бу сафар ҳам худди шундай бўлди ва захирадан тушганлар ўйинни кучайтириб беришди.
- Имеда Ашортианинг жароҳати қанчалик жиддий? Кейинги ўйинда майдонга туша оладими?
- Йўқ. Имеда ҳозирда даволаниш жараёнида. «Пахтакор» билан баҳсга улгурмасак керак. Кейинги ўйинларда сафимизга қайтади.
- Ёш ҳужумчи Хамидулло Каримов иккита ўйинда иккита гол урди. У ҳақида фикрингиз қандай?
- Бу ўйинчини доим кузатиб борардик. Шунинг учун бу лавозимга ўтганимдан сўнг уларни асосий базамиздаги машғулотларга қўшганмиз. Жуда иқтидорли, голни сезиш қобилияти бор. Ундан фойдаланиб, майдонга туширяпмиз, асосий таркибга киритиб борамиз. У ҳали ёш, келажаги порлоқ», - дея Аҳмедовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Ислом Аҳмедов: «Бир дақиқа бўлса ҳам мувозанатни йўқотмасдан сўнгги дақиқагача курашишгани учун йигитлардан миннатдорман»
Эксклюзив
27 июл, 16:53
«Андижон» бош мураббийи «Бухоро»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Андижон ПФК
27.07.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Андижон
2
:
0
Бухоро