Бугун
4
Ўзбек

«Мутлақо ёлғон» — Неймар «Сантос»нинг ёш ўйинчиларини сўккани ҳақидаги хабарларни рад этди

Футбол
27 июл, 07:54
Бразилиялик юлдуз видеомурожаат йўллаб, ёлғон материаллар тарқатмасликни сўради.
«Мутлақо ёлғон» — Неймар «Сантос»нинг ёш ўйинчиларини сўккани ҳақидаги хабарларни рад этди
Foto: Getty Images

Неймар «Сантос»нинг ёш ўйинчилари билан жанжал қилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Аввалроқ 34 ёшли ҳужумчи 21 ёшли жамоадоши Габриэл Бонтемпони «бир парча ахлат» деб ҳақорат қилгани ва Бразилия А Сериясининг 20-туридан ўрин олган «Шапекоэнсе»га қарши ўйиндаги 2:2 ҳисобидаги дурангдан кейин кийиниш хонасида 19 ёшли Жоао Ананяс билан тортишиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

«Ҳаммага салом. Бу биз кутган якшанба бўлмади. Энди бошимизни кўтариб, ишлашда давом этишимиз керак. Мен кийиниш хонасида ёш ўйинчиларни қаттиқ танқид қилганим ҳақидаги хабарлар тарқалаётганини кўрдим. Бу — мутлақо ёлғон.

Бу маълумотни тарқатганлардан илтимос қиламан: ёлғон гапирманг. Истаган одамдан сўрашингиз мумкин — бу бутун жамоа билан бўлган суҳбат эди. Мен, Лукас (Вериссимо), Арао, Габи — ҳаммамиз ўз фикримизни айтдик. Бразао ҳам гапирди. Бир-биримиздан кўпроғини талаб қилдик, чунки рақобатбардошмиз ва ғалаба қозонишни истаймиз.

Аммо айнан ёш ўйинчиларга нисбатан ҳеч қандай эътироз бўлмаган. Мен бундай ёлғонларга чидаб ўтирмайман. Мабодо кийиниш хонасида кимнидир танқид қилишга тўғри келса — у ким бўлишидан қатъи назар — ғалаба қозонишни истайдиган жамоа учун бу одатий ҳол.

Бундай инсофсизлар, ёлғон материалларни эълон қилаётганлар эса аслида ҳеч нарсани билмайди. Сиз футбол нима эканини тушунмайсиз, ҳеч қачон жамоанинг бир қисми бўлмагансиз»
, — деди Неймар ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеомурожаатида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сантос Сантос
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар