«Сантос» футболчиси Неймар Бразилия чемпионати доирасидаги «Шапекоэнсе»га қарши баҳсда (2:2) иккита гол урди.
34 ёшли вингер 2026 йилги жаҳон чемпионатидан қайтгач ўтказган илк ўйинидаёқ ўз ҳисобини голлар билан бойитди. Қайд этиш лозим, Неймар бу мавсум Бразилия чемпионатида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди.
Маълумот ўрнида, «Сантос» айни вақтда 20 та ўйиндан сўнг 22 очко тўплаб, турнир жадвалининг 14-поғонасини банд этиб турибди. «Шапекоэнсе» эса 10 очко билан сўнгги 20-ўриндан жой олган.
Аввалроқ Неймар футболчилик фаолиятини якунлаши мумкинлиги маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади