Франция миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Матё Валбуэна Малтанинг иккинчи дивизионида иштирок этувчи «Санта-Лучия» клубига ўтди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда расман маълум қилди.
41 ёшли футболчи янги жамоаси ихтиёрига етиб келди ва таништирув маросимида иштирок этди.
Тажрибали яримҳимоячи ўтган мавсумда «Олимпиакос»нинг иккинчи жамоаси сафида тўп тепди ва 11 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урди ҳамда 4 та голли узатмани амалга оширди.
Валбуэна фаолияти давомида «Марсел», «Динамо» Москва, «Лион» ва «Фенербаҳче» жамоаларида ҳам ўшнаган. У Франция миллий жамоаси сафида эса 58 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол ва 20 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
