Бугун
59
Ўзбек

Расман: Франция миллий жамоасининг янги бош мураббийи 28 июл куни таништирилади

Футбол
23 июл, 07:03
Франция футбол федерацияси янги мутахассис номини навбатдан ташқари йиғилиш якунида эълон қилади.
Расман: Франция миллий жамоасининг янги бош мураббийи 28 июл куни таништирилади
Foto: Getty Images

Франция футбол федерацияси (FFF) миллий жамоанинг янги бош мураббийи 28 июл куни расман таништирилишини маълум қилди.

Федерация президенти Филипп Диалло янги бош мураббий номини ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжуманида эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, Диде Дешам 2012 йилдан буён Франция миллий жамоасини бошқариб келаётганди. У ЖЧ-2026 якунлангач ўз лавозимини тарк этди. Франция мундиалда тўртинчи ўринни эгаллаб, бронза медали учун баҳсда Англияга 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Аввалроқ ОАВда Франция миллий жамоаси бош мураббийлигига Зинедин Зидан тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
Бугунги янгиликлар