Live
2
Ўзбек

Зидан Франция миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди — Романо

Футбол
21 июл, 04:55
Афсонавий мутахассис миллий жамоа билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
Зидан Франция миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди — Романо
Foto: Getty Images

Франция футбол федерацияси Зинедин Зидан билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Шу тариқа афсонавий мутахассис расман Франция миллий жамоаси бош мураббийига айланди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, томонлар ушбу тайинлов бўйича асосий келишувга 2025 йил ноябр ойидаёқ эришган. Шу сабаб Зидан ўтган давр мобайнида ўзига қизиқиш билдирган бир қатор клубларнинг таклифларини рад этиб келган.

Манба маълумотига кўра, Франция футбол федерацияси ва мутахассис аввал эришилган келишув шартларини ўзгартирмаган. Зидан ЖЧ-2026 якунига қадар кутилганидек миллий жамоа бошқарувини ўз қўлига олади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 учинчи ўрин учун баҳсдан сўнг Диде Дешам Франция миллий жамоаси бош мураббийлигидан кетгани расман маълум бўлди. У қарийб 14 йил давомида жамоани бошқариб, Францияни 2018 йилги жаҳон чемпионлиги, шунингдек, Жаҳон чемпионати ва Европа чемпионатининг кумуш медалларига олиб чиққанди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
Бугунги янгиликлар